Тошкент метросида ойлик йўл чипталари жорий этилади

сен 29 / 2016

alt

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ сайтида маълум қилинишича, 2016 йил 1 октябр кунидан Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида аҳолига қулайлик яратиш ҳамда кундалик транспорт ҳаражатларни иқтисод қилиш мақсадида ҳозирда амалда бўлган ойлик йўл чипталари:

- Н (нафақадор ва ногиронлар учун - автобус) - 60 000 сўм
- Т (талабалар учун - автобус) - 60 000 сўм 
- Ў (ўқувчилар учун - автобус) - 60 000 сўм 
- АВ (умумий аҳоли учун - автобус) - 120 000 сўм

серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:

- НМ (нафақадор ва ногиронлар учун - автобус ва метро) - 83 000 сўм
- ТМ (талабалар учун - автобус ва метро) - 83 000 сўм 
- ЎМ (ўқувчилар учун - автобус ва метро) - 83 000 сўм 
- АВМ (умумий аҳоли учун - автобус ва метро) - 166 000 сўм

ойлик йўл чипталари жорий этилади.

Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016 йил 29 сентябрдан сотувга чиқарилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    02 октябр 2016, 09:20

    "Toshshahartransxizmat" AJ tasarrufidagi avtokorxonalarga tegishli bo'lgan yo'nalish avtobuslarning so'ngi paytlardagi xizmatini umuman qoniqarsiz deb baholash mumkin. Oylik yo'l chiptalari narxining oshgaligi esa yo'lovchilar uchun yana bir noqulaylik yaratilganligini nahotki hech kim anglamayotgan bo'lsa?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *