Тошкент молия институтида "Карьера кунлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

янв 18 / 2016

alt


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Марказий банк ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент молия институтида «Карьера кунлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада йигирмадан зиёд тижорат банклари, суғурта ва аудиторлик муассасалари, йирик корхоналар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

2 кун давом этган ярмаркада иш берувчи ташкилотлар вакиллари ишга жойлашишга қўйиладиган малакавий талаблар ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида битирувчиларга маълумот берди. Натижада 700 дан ортиқ битирувчи талаба келишув-шартномаларига эга бўлди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *