Тошкент политехника музейига биринчи фазогир Юрий Гагарин ҳайкали тақдим этилди (ФОТО)

апр 12 / 2016

alt

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан “Маданият мулоқоти – Ягона олам” Халқаро хайрия жамғармаси томонидан Тошкент политехника музейига биринчи фазогир Юрий Гагарин бюсти тақдим этилди. Бюст Алексей Леонов томонидан бронзадан ясалган.

alt

alt

alt
Бугунги сана муносабати билан мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйиш маросими ўтказилди. Тадбирда қатнашган Россия элчиси В.Тюрденев ўзбекистонликларни байрам билан табриклади.
Шунингдек, Россия фан ва маданият марказида Космонавтлар кунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда аэрокосмик соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги ҳолатлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Фото: Facebook.com / Sergey Alexsandrovich Savchuk-Kurbanov

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *