Тошкент россиялик сайёҳлар учун энг оммабоп шаҳарлар ўнталигига киритилди

янв 28 / 2016

alt

Travel.ru нинг маълумотларига кўра, Тошкент МДҲ даги энг оммабоп шаҳарлар ўнталигига киритилди.

Рейтинг 2016 йилнинг 1 февралдан 31 декабргача банд қилинган меҳмонхоналар рўйхати бўйича тузилди. Ҳисоб-китобларга кўра, россияликлар Тошкентга ўртача уч кунлик яшаш учун келишади ва суткасига 1,350 рубль тўлашади.

Шунингдек сайёҳларнинг ташрифи учун Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари ҳам оммабоп ҳисобланади. 

Ўнталикдан шунингдек, Минск, Тбилиси, Ереван, Боку, Киев, Олма-ота, Кишинев, Остона ва Витебск шаҳарлари ўрин олган.

2016 йида россиялик сайёҳлар учун яқин хориждаги ва МДҲ мамлакатларидаги энг оммабоп давлатлар Топ-10лигига Беларусия, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Молдова, Қирғизистон ва Тожикистон киритилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *