Тошкент шаҳар ҳокими "Уй дафтари" жорий этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

дек 15 / 2015

alt

Ҳужжатга кўра,(pdf) ички ишлар бошқармалари ва туман ҳокимликлари турар жой объектлариидаги барча хонадонларни «Уй дафтар»лари билан таъминлаш ва уни юритиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқишлари шарт.

11 декабрь куни имзоланган бошқа бир қарорга (pdf) кўра, Тошкент шаҳридаги барча мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари штат жадвалига фуқароларнинг паспорт тизими масаласи билан шуғулланувчи биттадан штат бирлиги киритилади.

Ушбу ходим мавжуд кўп қаватли ҳамда якка тартибдаги уйларда яшовчиларнинг рўйхатини шакллантириб бориш билан шуғулланади. Бу эса фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш учун Тошкент шаҳрига келиб-кетиш жараёнларини тартибга солади ва уларга бу борада қулайликлар яратади.

Қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *