Тошкент шаҳар Олмазор туманига қарашли 18-оилавий поликлиника ходимларининг қрим конго инфекцияси ҳақидаги билимлари оширилди

апр 13 / 2016

alt

Инсонлар бу касалликни асосан 2 хил кўринишда юқтириб олишлари мумкин, биринчиси, инфекция қон орқали бўлса, иккинчиси, шифохона ичи инфекцияси орқали юқади.

Бу кўринишида шифокорлар беморлар билан инфекциядан ҳимояланмаган ҳолда муомалада бўлишлари вирусни шифохона бўйлаб тарқалиб кетишига сабаб бўлади. Бунинг учун эса шифокорларнинг инфекция ҳақидаги билимларини ошириш талаб этилади. Айнан шу мақсадда Тошкент шаҳар Олмазор туманига қарашли 18 оилавий поликлиника ходимлари учун ҳам семинар ва кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди, дея хабар беради UzReport AA.
Хабарга кўра, табиий ўчоқли касаллик ҳисобланган қрим конго инфекцияси кана чақиши орқали юзага келганлиги сабаб трансмиссив йўл билан юқадиган касалликлар сирасига киради. Маълум бўлишича, уни қўзғатувчи иксот канасининг 300 мингдан ортиқ тури мавжуд бўлиб, республикамизда уларнинг 30 мингга яқин тури аниқланган. Улар инсон саломатлигига жиддий зиён етказади. Бу айниқса чорва-мол боқувчиларнинг махсус кийим бош билан ҳимояланмаганлиги, вақти-вақти билан чорваларини дезинфекция қилмаслиги оқибатида юзага келади.
Тадбирда поликлиника шифокорларига вируснинг юзага келиши сабаблари, олдини олиш чоралари, даволаш-профилактика масалалари бўйича кенг маълумотлар берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *