Тошкент шаҳрида хусусий сектор автобуслари аҳолига хизмат кўрсатади

янв 19 / 2020

alt

“Тошшаҳартарснхизмат” АЖ негизида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар фаолиятини кенг йўлга қўйиш мақсадида дастлабки қадам ташланди, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати

“Alixan trans servis” масъулияти чекланган жамиятига шу кунгача “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан хизмат кўрсатиб келинган 129-“Авиясозлар шаҳарчаси — Юнусобод 17 мавзе” йўналиши тендерга қадар ушбу корхонага бириктирилди.

Корхона томонидан йўналишга Хитойда Германия технологияси асосида ишлаб чиқарилган “Asia star” русумли 11 та автобуслар қўйилди. Ушбу автобусларнинг двигатель қисми “Евро5” стандарти асосида ишлаб чиқарилган. Газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи мазкур транспорт воситаси 70 та йўловчига мўлжалланган бўлиб, барча қулайликларга эга. Жумладан, кондиционер, пандус (ногиронлиги бўлган шахсларнинг чиқиб тушишлари учун мўлжалланган йўлак), 5 та кузатув камералари, монитор, двигателда ёнғинга қарши ишловчи автомат тизим билан жиҳозланган. 

Мазкур корхона фаолияти шаҳар йўналишида тўла ўрганилади ва бошқа йўналишларга ҳам хусусий секторни кенг жалб этиш чоралари кўрилади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *