Тошкент шаҳрида "Кўнгилочар математика" фестивали бошланди

янв 16 / 2020

alt

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Кўнгилочар математика» фанининг учинчи ўқув-амалий фестивали бошланди. Биринчи куни тадбирга рекорд даражадаги математикага қизиққан меҳмонлар ташриф буюрдилар, деб хабар беради университет матбуот хизмати.

Тадбир қизиқарли кўнгилочар ойинлар ва мия учун машиқлар бўлиб болаларда  жуда катта тасутор қолдирди.Тадбирнинг асосий мақсади - математика фаниниг ажойиблигини намойиш этишдан иборат бўлди.

alt

Дастлабки маълумотларга кўра, тадбирнинг биринчи куни бўлишига қарамай - 2500 дан ортиқ қатнашчилар ташриф буюрдилар. Бу ўрта  мактаб ва олий ўқув ют талабаларидир. Жанубий Кореадан  20 дан ортиқ, 30 та маҳаллий математика ўқитувчилари мураббий сифатида қатнашдилар.

alt

Фестивалда йигирмага яқин турли хил математик стендлар намойиш этилди. Улардан Кеплер-Поинсотнинг юлдуз шаклида йиғиши, меҳмонлар китобида-мозаика шаклида истак қолдириш, Сеҳрли миксерни ишга тушириш, Сиерпински Пирамидасини қуриш, Математик Судоку масалаларидир. Шунингдек, фестивалда талабалар учун танловлар ва Жанубий кореялик математика профессорларининг маърузалари бўлиб ўтади.

alt

Эслатиб ўтамиз, «Кўнгилочар математика» биринчи ўқув-амалий фестивали 2016 йил январь ойида бўлиб ўтган. Уч кун ичида фестивалга 5 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган. Бу йил иштирокчилар сони сезиларли даражада кўпаймоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *