Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди

дек 23 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Янги йил байрами шодиёналари ўтказиладиган масканлар рўйхати шакллантирилди. Унга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та жойда Янги йил байрам тадбирлари бўлиб ўтади.

 

- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hayatt Regency” меҳмонхонасининг олди майдонида;

- Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локоматив” боғида;

- Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғида;

- Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олд майдонида;

- Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;

- Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;

- Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги “Эко-боғ” ҳудудида;

- Мирзо Улуғбек туманидаги “Central park” ҳудудида;

- Сергели туманидаги “Green park” ҳудудида;

- Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги автотураргоҳи ҳудудида;

- Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;

- Яшнобод туманидаги “Ашхобод” маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;

- Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;

- Чилонзор туманидаги “Humo arena” муз саройининг олд майдонида.

Пойтахтимиздаги Янги йил байрам тадбирларида иштирок этиб, яхши кайфият, кўтаринкиликни ҳис этинг.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *