Тошкент шаҳридаги 81 та мактабларга қўшимча квота асосида қабул бошланмади

авг 01 / 2019

alt

Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим мактабларига қўшимча квота асосида қабул бошланмаганлигини маълум қилади.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 7 июндаги қарори билан “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган. Маъмурий регламентга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига болалар бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул қилинмоқда.
 
Жамоатчилик таклифи асосида Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда маъмурий регламентга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлади. Ушбу лойиҳа кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қарор лойиҳаси қўшимча квота асосида қабул тартибини белгилаб беради, шу билан бирга пуллик қабул тартибини бекор қилишни таклиф этмоқда.
 
Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинганидан сўнг, Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим мактабларига қўшимча квота асосида қабул очилади.
 
Айни пайтда 81 та мактабга қабул асосий квота асосида амалга оширилмоқда. 81 та таълим муассасасидан ташқари, яъни рўйхатга киритилмаган республикамиздаги бошқа мактабларда қабул давом этмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *