Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Жанубий Кореяда математика фестивалида иштирок этишди

сен 29 / 2016

alt

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

IUT талабалари Муҳриддин Исмоилов ва Улуғбек Абдуллаевлар фестивалда "Ўзбекистонда математика маданияти" (Math Culture of Uzbekistan) номли махсус стенд билан қатнашишди. 

Қайд этилишича, Муҳриддин Исмоилов ва Улуғбек Абдуллаевлар ўқишдаги аъло баҳолари ҳамда "Ажойиб математика" фестивалида кўнгиллилар сифатида қатнашиб, Чеджу вилоятида ташкил этиладиган тадбирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.

IUT талабалари томонидан фестивалда Ўзбекистондаги тарихий ва замонавий биноларнинг суратлари, бинолар тарихи ва геометрик шакллар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *