Тошкент ва Самарқанддан Нью-Йоркка бориб қайтувчилар учун тарифлар пасайтирилди

янв 17 / 2020

alt

Uzbekistan Airways 2020 йил 20 январь кунидан 30 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича иқтисодий-класс тарифлари пасайишини маълум қилади:

- Тошкент - Нью-Йорк (бориш-қайтиш)

- Самарқанд - Нью-Йорк (бориш-қайтиш)

Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди. Шунингдек, хабарда айтилишича, 20 январдан 30 апрелгача ушбу йўналишлар бўйича иқтисодий-классда амалга оширилган парвозлар ҳисобига тўпланадиган рағбатлантирувчи баллар сони ҳам оширилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *