Тошкент ва Воронеж ўртасидаги авиарейслар қайта йўлга қўйилади

фев 16 / 2016

alt

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК март ойининг охиридан Тошкент ва Россиянинг Воронеж шаҳри ўртасидаги авиарейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Воронеж аэропортининг сайтида маълум қилинди.

1970 йилларда Тошкент - Воронеж рейси орқали ҳафтасига уч марта сиғими 100 нафар йўловчиларгача бўлган самолётларда авиақатновлар амалга оширилган.

Газета.uz нинг хабарига кўра, 28 мартдан бошлаб душанба кунлари Boeing-757, жума кунлари —  A-320 лайнерларда парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *