Тошкент вилоятида видеокузатув камералари ўрнатилади

дек 17 / 2015

alt

Видеокузатув камераларини ўрнатиш объектларнинг ўз эгалари ҳисобидан амалга оширилади.

Газета.uz нинг  хабарига кўра, қарорда янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган барча нотурар-жой объектлари ва иншоотларида видеокамералар ўрнатишни назарда тутиш тавсия қилинган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларига жиноятчилик юз бериши эҳтимоли юқори бўлган, шунингдек, гавжум мавзе, кўчалар ва жойларни видеокузатув мосламалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида кўрсатма берилган.

Айни вақтда, кўп хонадонли турар-жой уйларини видеокузатув билан таъминлаш хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати маблағлари ва уларга банклар томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ижтимоий соҳа ва таълим муассасалари объектлари эса мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан камералар билан таъминланади.

2016 йилдан бошлаб вилоят умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва барча бюджет ташкилотлари харажатлари сметасига қўриқлаш хизмати харажатлари ҳам киритиш белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ, зарурат бўлганида, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида камераларнинг ёзувларидан фойдаланиш мумкин.

Эслатиб зтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими 11 декабрь куни “Тошкент шаҳридаги кўп қаватли турар-жойлар, маҳалла ва мавзеларда видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ишларини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолагани хабар қилинган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *