Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида чеклов жорий этилади

ноя 06 / 2019

alt

Тошкент вилоятининг 8 та маъмурий ҳудудида аҳолига электр энергияси етказиб беришда чекловлар ўрнатилмоқда, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошди. Шу боис энерготизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.

Вазиятдан келиб чиқиб “Миллий электр тармоқлари” АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида, чеклов жорий этилмоқда.

Мазкур режа-графикка асосан, вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод,  Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тайёр туришингизни илтимос қиламиз.

Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади, дейилади хабарда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *