"Тошкент–Чимкент" ва "Тошкент–Чимён" йўналишларида пуллик автомобиль йўллари қурилади

ноя 20 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Тошкент – Чимкент” (чегара постигача) ва “Тошкент – Чимён” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари қурилади. Ҳокимликда Хитойнинг “Сhina Railway 14th Bureau Group Сo.LTd” компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашувда ушбу масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, қурилиш соҳасида Хитой методикаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимияти хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрлаш учун шаҳардаги тўртта профессионал коллеж – базавий ўқиш майдони сифатида танлаб олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *