Тошкентда 15 минг АҚШ долларини сўмга алмаштираётган валютафурушлар ушланди

фев 14 / 2016

alt

Шу боис бу “касб”нинг сир-синоатларини жуда пухта ўзлаштириб, талай “ҳамкорлар” орттирган. Улар билан, хоҳ юзма-юз мулоқот пайтида, хоҳ телефон орқали суҳбатлашиш чоғида бўлсин, ҳушёрликни асло унутмайди, доимо шартлашилган, асл маъносини фақат ўзлари биладиган, бошқалар тушунмайдиган махфий сўз-иборалар воситасида гаплашади. Бунга шериклари ҳам кўникиб кетишган.

Ўша куни ҳам шундай бўлди. Унга Бахтиёр исмли ҳамтовоғи қўнғироқ қилиб, суюнчи олди.

– Ҳов, пахан! – деди қувноқ оҳангда. – Бугун битта “жирний лаққа балиқ” топдим.

– Ростданми, Бахтий? – Собир ишонқирмай сўради. – Хўш, баҳоси қанча экан ўша “клиент”нинг?

– Шу десанг... 150 та “кал ота”га тенг экан.

– Ҳа, унда бир учрашиб қўйсак, натижаси чакки бўлмайдиганга ўхшайди.

Хуллас, икковлон навбатдаги “операция”га пухта тайёргарлик кўришди. Янги мижоз Гулноза Солиевага сим қоқиб, учрашув жойини ва вақтини ўзаро келишиб олишгач, Миробод туманидаги “Госпиталь” кўчаси сари отланишди. Баланд қаватли 9-уй олдига етиб бориб, Гулнозага рўбарў бўлишди. Унга 15 минг АҚШ долларини бериб, ўзбек пулини эринмай қайта-қайта санаб кўриб, чўнтакларига уришди. Аммо жуфтакни ростлашга улгуришмади. Чунки зум ўтмай текширувчилар қуршовида қолишди...

Шу тариқа СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари билан яна бир жиноят иссиғида фош этилди. Валютафуруш оғайнилар қонун олдида жавоб бердилар.

Манба: “Iste’molchi” газетаси

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *