Тошкентда 19 ёшли қиз бедарак йўқолди

июл 25 / 2019

Telegram'да Тошкентда 19 ёшли Зулхумор Нарзуллаева бедарак йўқолган ҳақида хабарлар тарқалди.
 
ИИББ матбуот хизматига кўра, 23 июль куни эрталаб, соат 8:30 атрофида оилавий жанжалдан сўнг қиз яшаб турган жойидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Қизнинг яқинлари ички ишлар идораларига мурожаат қилмаган. ИИББ ходимлари мессенжердаги гуруҳлардан бирида мазкур хабарга эътибор қаратган ва у ерда кўрсатилган телефон рақамлари билан боғланганидан сўнг қизнинг онаси мурожаат қилган.
 
Аёл қизи билан Сурхондарёнинг Денов туманидан келган ва Сергели туманидаги Нилуфар кўчасида жойлашган ун заводида ишлаётган бўлган. Ўзлари ҳам шу завод ҳудудидаги алоҳида хонада истиқомат қилган. 
 
Зулхумор Нарзуллаевани кўрган-билганлардан бу ҳақда Сергели туман ИИБ ёки Тошкент ИИББ мурожаат этишлари, 102 ёки суратда кўрсатилган телефонларга қўнғироқ қилишлари сўралади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *