Тошкентда бензин ташувчи автомобиль ағдарилиб кетди

янв 15 / 2016

alt

Тошкентнинг Оқтепа майдони ҳудудида бензин ташувчи «ЗиЛ» автомобили ағдарилиб кетди. ЙТҲ сабаблари ҳозирча номаълум.

Бензовознинг цистернасига  6500 литр ёнилғи кетади. Автомобиль цистернаси бензин билан тўла бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, автомобиль цистернасидаги ёнилғи оқиб кетган, атрофга бензин ҳиди тарқалган.

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бирининг қайд этишича, ёнилғи ҳиди воқеа жойига яқин хонадонларда ҳам сезилмоқда.

«Йўл 4 соатдан буён ёпиқ», — деб ёзади гувоҳлардан яна бири.

Фото «Водители Ташкента».

Хабар тўлдирилмоқда

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *