Тошкентда болалар учун мобил иловалар яратиш курси очилди

апр 11 / 2016

alt

Бу ҳақда университет сайтида хабар берилади. Хабарга кўра, IUT 2015 йилнинг ёзидан бошлаб болаларни визуал дастурлашга ўргатиш мақсадида Codecraft лойиҳасини очган эди. Курслар давомида болалар Scratch 2 тили асосида дастурлашни ўзлаштирадилар. Яқинда эса IUT болаларни дастурлашга ўргатишни янада чуқурлаштириш учун Advanced Scratch 2 курсини очди.

Янги курс Codecraft лойиҳасининг давоми бўлибгина қолмай, уни янги босқичга олиб чиқади. Курс давомида болалар Android платформасида мобил иловаларни дастурлашни ўрганадилар.

Codecraft лойиҳаси раҳбари Фарҳод Мусаев сўзларига кўра, илк курсда 15 нафар болалар иштирок этмоқдалар. Курс дастури MIT App Inventor 2 ечими асосида қурилган. Scratch курсларидаги каби янги курс болаларни дастурлаш асослари ва ижодий ёндошувни ўргатишга йўналтирилган.

Codecraft лойиҳаси ҳақида тўлиқ маълумотни www.codecraft.uz сайтидан олиш мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *