Тошкентда Бош прокуратура ҳайдовчиси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этган

фев 15 / 2019

alt

Бош прокуратура бошқармаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб «Дарё» хабар қилади.
 
Маълум бўлишича, ҳайдовчи 24 январида соат 19:15 ларда хизмат юзасидан ўзига бириктирилган Lacetti 2 русумли автомашинани Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб йўлнинг биринчи ҳаракатланиш бўлагидан бошқариб кетаётиб, Шаҳрисабз-Тараққиёт кўчалари чорраҳаси пиёдалар ўтиш жойига яқинлашган вақтида, секинлашиш чораларини кўрмасдан, чорраҳанинг пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб келаётган пиёдани автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб юборган. 
 
Натижада 1960 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари билан, 1-сонли Республика клиник шифохонасига жойлаштирилган ва 29 январь куни шифохонада вафот этган.
 
Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши қўзғатилган. 
 
«Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юбориш арафасида. Мазкур ҳолат юзасидан қонунийлик қатъий таъминланиши кафолатланади»,— дейилади хабарда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *