Тошкентда Герцен номидаги РДПУ филиали очилади

янв 23 / 2020

alt

Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети, Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ўртасида Тошкентда РДПУ филиалининг очилиши ҳақида келишув имзоланди. 

Филиалда таълим дастурлари ва умумқабул қилинган ҳалқаро талабларга мувофиқ равишда Ўзбекистон таълим муассасалари учун мактабгача таълим, коррекцион педагогика, психология ва бошқа соҳалар бўйича малакали мутахассислар тайёрланади. Келишувда филиал фаолиятини 2020-2021 йилда ишга тушириш кўзда тутилган. 

Бакалавриат ва магистратурадан ташқари филиалда педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёраш дастурлари ҳам ишга туширилади. Филиал битирувчиларига Герцен номидаги РДПУни тугатганлик ҳақида ўрнатилган намунадаги диплом берилиб, у Ўзбекистон Республикасида олий маълумот ҳақидаги ҳужжат сифатида тан олинади. 

Герцен номидаги РДПУга 1797 йилда асос солинган бўлиб, у Россиянинг етакчи педагогик олий таълим муассасасидир. Университет таркибида 2 та илмий-тадқиқот институти, 12 та институт (шу жумладан, Болалик институти, Дефектологик таълим ва реабилитация институти, Театр, мусиқа ва хореография институти ва бошқалар), 11 та факультет фаолият юритади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *