Тошкентда iPhone SЕ смартфони сотуви бошланди

апр 12 / 2016

alt

Mobinfo.uz нашрининг маълум қилишича, Тошкентдаги мобил техника бозорларида Apple компаниясининг янги смартфони сотувга чиқди. iPhone SЕ 3,9 - 4 миллион сўм нархда таклиф қилинмоқда.

Сотувчиларнинг сўзларига кўра, бозорларда ушбу смартфон сотувининг бошланиши харидорлар орасида шов-шув келтириб чиқармаган. Бу ҳолат моделнинг дастлабки нархи жуда баланд эканлиги билан изоҳланяпти.

Маълумот учун, iPhone SE смартфонининг дизайни эски iPhone 5s ҳамда “катта акаси” iPhone 6s`ни эслатади. Улардан асосий фарқли жиҳатлари эса техник хусусиятлари билан боғлиқ. Янги маҳсулот М9 ёнпроцессорли кучли А9 процессорига эга бўлди. Тезкор хотира – 2 Гб. iPhone SE фазали автофокус, иккита чақноқ, Live Photos тасвирга олиш тизими ҳамда 4К видео ёзувларни қўллаб-қувватлайдиган 12 мегапикселли iSight камераси билан таъминланган. Олд FaceTime камераси 1,2 мегапикселл. Экран – IPS, 4 дюйм, 1136×640, 326 ppi, батарея – 1642 мАсоат.

АҚШда смартфон 16 ГБ ва 64 Гб талқинларда мос равишда 400 ҳамда 500 доллардан савдога чиқарилди. Олдиндан буюртма бериш 24 мартдан, савдолар эса 31 мартдан бошланди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *