Тошкентда "Махсустранс" автомобилида ёнғин чиқди

июл 15 / 2019

€œMAXSUS TRANS€ автомобилида ёнғин юзага келган

12 июль куни соат 16:20 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Жўрабек” маҳалласи Фарғона йўли кўчаси 13-уй олдида ҳаракатланиб кетаётган “Махсустранс” автомобилида ёнғин содир бўлган.
 
1 та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмаси соат 16:22 да воқеа жойига етиб бориб, тўрт дақиқада ёнғин бартараф этилган.
 
Ҳодиса оқибатида Олмазор тумани ободонлаштириш бош бошқармасига қарашли автомобиль кабинаси ва кузови оралиғида жойлашган йўл қопламасини тозалаш агрегатининг мотор қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.
 
Ёнғин электр симларидаги қисқа туташувдан содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *