Тошкентда Рамазон ойи давомида қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

мая 06 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, муборак Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20.00 дан 24.00 гача қатор кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади. 
 
Кўчалар рўйхати:
 
1. Олмазор тумани:
Келес кўчаси – Норазтепа кўчасидан Соғбон кўчаси, 2-берк кўчасигача;
 
2. Сергели тумани:
Қипчоқ кўчаси - Янги Сергели кўчасидан темирйўл ўтиш жойи ва У. Маҳмудов кўчасигача;
 
3. Учтепа тумани:
Лутфий кўчаси - Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;
 
4. Чилонзор тумани:
Ал-Хоразмий кўчаси- Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;
 
5. Шайхонтоҳур тумани:
Маннон Уйғур кўчаси - Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача ва Оқсой кўчасининг бир қисми;
 
6. Яккасарой тумани:
Яккасарой кўчаси - Боғибўстон кўчасидан С. Насафий кўчасигача;
 
7. Яшнобод тумани:
Фарғона йўли кўчасига туташган иккинчи даражали йўл - М. Ашрафий кўчасидан Норхўжаев кўчасигача.
 
“Барчадан муборак Рамазон ойи кунларида автотранспорт воситаларни масжидлар ёнида бошқаларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдирмасдан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ томонидан махсус ташкиллаштирилган жойларда қолдиришни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдаланишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *