Тошкентда соғлиқни тиклаш ва даволаш масалалари бўйича Биринчи миллий республика конференцияси ўтказилади

сен 07 / 2019

alt

Тошкентда 10 сентябрь куни соғлиқни тиклаш ва даволаш масалалари Биринчи Миллий республика “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019” конферециясида муҳокама қилинади.

Мазкур конференция Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида катта ҳалқаро миқёсга эга. Унда неврология, кардиология ва травматология соҳалардаги россиялик ва маҳалий олимшунос ва тиббиётшунослари иштирок этади. Уларнинг қаторида Россия Фанлар Академиги, жарроҳ, реабилитолог, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган шифокор К.В.Лядов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳ.А Оқилов, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири,  тиббиёт фанлари доктори, профессор  А.Қ. Шодмонов ва бошқалар бор.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мамлакатимиз реабилитация соҳасидаги  асосий муаммоларни кўрсатиб ўтади. 

Конференция доирасида меҳмонларнинг эътиборига беморларни реабилитация қилиш инновацион рақамли технологияси тақдим қилинади. Конференция ташкилотчиларининг айтишларича, мазкур тизим беморлани тиклашда мутлақо янги, замонавий усулни таклиф қилади. Мазкур тизим маҳаллий тиббиёт муассасаларида жорий қилиш учун энг оптимал деб топилди ва соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялашга ёрдам беради.

Таъкидлаш керакки, неврология, кардиология, травматология соҳаларни такомиллаштириш масаласи мамлакатимиз учун энг долзарблардан бири. Неврология ёрдамини аҳоли учун такомиллиштириш, унинг сифатини ва ҳаммабоплигини ошириш мақсадида 30 август 2018 йили “Аҳолига неврологик ёрдам кўрсатишни  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти Қарори қабул қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *