Тошкентда совуқ сув нархи ошади

авг 12 / 2019

alt

«Сувсоз» ДУК Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув ва оқова сув (канализация) нархи оширилишини маълум қилади.
 
Янги нархга кўра:
 
Сув таъминоти бўйича – 1 м3 учун 310 сўм 00 тийин ҚҚС сиз,
 
Оқава сув бўйича – 1 м3 учун 250 сўм 00 тийин ҚҚС сиз.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 2 апрелдаги қарорига биноан Тошкент шаҳри истеъмолчилар учун ичимлик сув таъминоти хизматлари учун белгиланган 100 сўм м3 миқдоридаги махсус устама ҳақ миқдори 2019 йилдан амал қилиниши узайтирилган, оқава сув (канализация) хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 100 сўм м3 этиб белгиланган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *