Тошкентда турар-жойларнинг ижара нархи 12 фоизга арзонлашди

фев 09 / 2016

alt

Январь ойида турар-жойларнинг ижара нархи 1 кв.м учун тахминан 37 минг сўмни ташкил этди. Бу 2015 йилнинг декабрь ойига нисбатан 12 фоиз арзон.

Мирзо-Улуғбек ва Яшнобод туманларида нархлар 18 фоизга арзонлашди. Энг қиммат нархлар пойтахтнинг Миробод туманидаги турар-жойлар учун таклиф этилмоқда. Январь ойида ушбу тумандаги турар-жойларнинг ижара нархи 1 кв.м учун ўртача 49 минг сўмни ташкил этди.

Энг арзон нархлар Сергели туманида кузатилди, 1 кв.м учун тахминан 20 минг сўм. Турар-жойлар ижараси бўйича энг қиммат нархлар Тошкент шаҳрининг Шевченко, Нукус кўчалари, ЦУМ ва Ойбек метро бекати атрофида жойлашган уйлар учун таклиф этилмоқда.

Uybor.uz. нашрининг ёзишича, ижара ҳақи энг паст уйларни Феруза Массиви, ТТЗ, Қорасув, Сергели ҳамда Чилонзор ва Юнусобод туманлариниг баъзи ҳудудларидан топиш мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *