Тошкентда қор туфайли дарахтлар синиб тушди

янв 28 / 2016

alt

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир нечта туманларда катта дарахтлар синиб тушган. Йўлларнинг беркилиб қолиши натижасида автомобиллар ҳаракати қийинлашиб, ЙТҲ ларга сабаб бўлмоқда.

alt

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига жойлаштирилган суратлардан бирида Chevrolet Spark автомобили устига дарахт ағанагани акс этган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида машина салонидагилар жабрланмаган, фақат автомобилнинг олд қисми зарарланган.

alt

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда чинорлар кесилаётгани ҳақида бир неча марта хабар берилганди. Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармаси қошидаги Кўкаламзорлаштириш бўлими мутахассислари томонидан фақатгина касал дарахтларнинг кесилаётганлиги, чинорлар экологик зарарли дарахт бўлгани учун аллергия билан азият чекадиган одамларга ноқулайлик келтириши, турли бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкинлиги маълум қилинган эди.

Фото: «Водители Ташкента»

  • Мехмон
    28 янвuary 2016, 15:44

    Пойтахтимизнинг бир нечта туманларида қор туфайли дарахтлар синиб, автотранспортлар ҳаракатини қийинлаштирди_______________ VOO BIR TONNALI QOR YOG'DIMI? DARAXTLAR QORGA QULAB TUSHGAN BO'LSA QOYIL!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *