Тошкентда қурилиш ишлари олиб борилаётган объектда ёнғин содир бўлди

июл 16 / 2019

Қурилиш ишлари олиб борилаётган объект худудида ёнғин содир бўлди

15 июль куни соат 16:19 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Бойқўрғон кўчаси 2-уйда жойлашган қурилиш ишлари олиб борилаётган объект худудидаги қурилиш вагонида ёнғин содир бўлди. ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ушбу объект “Бизнес юнайтед” МЧЖга қарашли бўлган.
 
Кўрсатилган манзилга 2 та ёнғин ўчириш техникаси юборилган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:15 да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:20да қуршаб олиниб, соат 16:38да бартараф этилган.
 
Жабрланганлар йўқ. Ёнғин оқибатида қурилиш ишлари олиб борилаётган объект худудидаги қурилиш вагонининг ички қисми 25 кв.метр майдонда ёнган.
 
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *