Тошкентда ва Бухорода ёниб кетган юк машиналари бўйича расмий маълумот берилди

июн 11 / 2019

 

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 10 июнь куни 17.05 да Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 22 ёшли шахс бошқарувидаги “ЗИЛ-131” юк автомашинасида ёнғин чиққан. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
 
Ёнғин оқибатида юк автомашинасининг кузов ости қисми ёниб зарар кўрган ва юк автомашинаси йўловчиси 21 ёшли С.С. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Шу куни  тахминан соат 05.40 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 59 ёшли шахс бошқарувидаги «КамАЗ»да юк автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетиши оқибатида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
 
 
Оқибатда юк автомашинасининг салон қисми ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *