Тошкентда "Янги интеллект-2015" танлови ғолиблари аниқланди

дек 21 / 2015

alt

Танловда “Энг яхши ихтиро”, “Энг яхши фойдали модель”, “Энг яхши саноат намунаси” ва “Энг яхши дастурий маҳсулот” йўналишларида учтадан ғолиб аниқланди.
Хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети олимлари томонидан яратилган “Токни кучланишга ўзгартиргич” номли ишланма жорий йилдаги энг яхши ихтиро, деб топилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тадқиқотчилари ишлаб чиқарган  “Занжирли узатма” номли лойиҳа энг яхши фойдали модель, “Совпластитал” корхонасининг “Барг” безак ликопчаси идишлар тўплами энг яхши саноат намунаси, деб эътироф этилди.
“Энг яхши дастурий маҳсулот” йўналишида Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари томонидан яратилган “Кардиологик сигналларни киритиш, қайд қилиш ва ишлов бериш” тизими биринчи ўринга муносиб кўрилди, деб хабар беради "Халқ сўзи" газетаси.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *