Тошкентда янги қурилган йўлўтказгичлардаги лифтлар ишламаслигига изоҳ берилди

фев 20 / 2019

alt

Янги қурилган йўлўтказгичлар ва ер ости ўтиш йўлларида аҳоли қулайлиги учун лифтлар мавжуд бўлса-да улар ишламайди. Бу кўпинча ёш болали ва кекса ёшдаги пиёдаларга ноқулайликлар туғдирмоқда. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида ўтказилаётган матбуот анжуманида бу саволга жавоб берилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси вакилининг таъкидлашича, лифтлар муаммоси туман ҳокимликларига тегишли бўлиб, лифт ва экскалаторларда махсус лифтчи назорати бўлиши лозим. Ҳокимликлар назоратчи ишчиларни таъминласа, лифт ва экскалаторларни ишлатиш мумкин бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *