Тошкентда ёш ҳайдовчи ЙПХ инспекторларини уриб юбориб, қочиб кетди

янв 19 / 2020

alt

Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида 18 январь куни соат 11:25 ларда, ТХАЙ - Дурмон йўли кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи, Д.Ш. ўз бошқарувидаги Спарк автомобилини бошқариб кетаётиб, ЙПХБ инспекторлари буйруғига бўйсинмаган ва уларни уриб юборган, деб хабар қилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

1993 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Термиз туманида рўйхатда турувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, Д.Ш. ишонч коғози асосида “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётганда, хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХБ инспектори Б.Султонов ҳайдовчига тўхташ тўғрисидаги ишорасини берган. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Шундан сўнг, кейинги Зиёлилар - Т.Малик кўчалари чорраҳасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспектори Ў.Қўчқоровнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомобилнинг ўнг олди томони билан инспекторни уриб юбориб воқеа жойидан яширинган.

Натижада Ў.Қўчқоровга олган тан жароҳати туфайли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаган.

Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *