Тошкентда ЙПХ ходими хизмат қуролидан ўқ узди (+видео)

авг 08 / 2019

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўл-патруль хизмати ходими хизмат қуролидан ўқ узгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Бу ҳолат автомобиллардан бирининг видеорегистраторида ёзиб олинган.

 
Ҳодиса 7 август куни соат 12.09 ларда қайд этилган. 
 
ИИББнинг шу кунги хабарида айтилишича,  Мирзо Улуғбек кўчасида қарама-қарши ҳаракат йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Ласетти" ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмаган. Ҳозирда қоидабузар автомобилининг давлат рақами аниқланиб, қоидабузар ҳайдовчини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *