Тошкентда юз берган ЙТҲда ҳайдовчи махсус асбоб-анжомлар ёрдамида машинадан чиқариб олинди

фев 07 / 2019

alt

Тошкентда 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси ЙТҲ содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Миробод тумани Янги қўйлиқ кўчасида “GENTRA” русумли машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *