Тошкентдаги "Аския" бозори Санитар-гигиеник шахобчалар қурилди

мар 06 / 2019

alt

Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 21 декабрь кунги ташрифи давомида берилган топшириқлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши баёнининг 41-бандида кўрсатилган сайёҳлар ташриф буюрадиган  ҳамда умумий овқатланиш объектлари, аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, шоҳ бекат, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шахобчалари, истироҳат боғлари, шунингдек, бошқа хизмат кўрсатиш объектларида янги замонавий типдаги санитария-гигиена шаҳобчалари (СГШ) қуриш, мавжудларини таъмирлаш доирасида Тошкент шаҳрида  қатор ишлар олиб борилмоқда.

Яккасарой тумани “Аския” бозори автотураргоҳи ёнида замонавий типдаги СГШ қурилди. Мазкур СГШ таҳоратхона, сўнгги русумдаги вентиляция тизими ва ҳавони тозалигини таъминловчи гуллар, хушбўй ҳид таратувчи мосламалар билан жиҳозланган. Шунингдек, ногиронлиги мавжуд бўлган шаҳслар ҳамда ёш оналар учун махсус она-бола хоналари ташкил этилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *