Тошкентдаги Инҳа университети журналистларга кириш имтиҳонларини кузатиш имконини беради

июл 14 / 2016

alt

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) бу йилги қабул имтиҳонлари ҳар йилгидек холис ўтаётганига гувоҳ бўлиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларига 2016 йилнинг 29 июль куни математика ва физика фанларидан бўладиган имтиҳонларнинг ўтказилиш жараёнини бевосита кузатиш имконияти яратилганини маълум қилади.

Имтиҳонлар Беруний кўчаси 41-уйда жойлашган "O'€™zko'rgazmasavdo" АЖ кўргазма савдо марказида ташкил этилаётгани учун, имтиҳон ўтказилиш жараёнида 2-қаватдан бемалол имтиҳонга ҳалақит қилмасдан ОАВ вакиллари томонидан кузатиш имконияти бор.

Кириш имтиҳонлари жараёнида иштирок этишни истаган оммавий ахборот воситалари ходимлари 2016 йилнинг 26 июль куни соат 17:00 га қадар рўйхатдан ўтишлари лозим.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *