Тошкентдаги сил касалликлар шифохонасида беморлар ўртасида жанжал келиб чиқди

ноя 21 / 2018

alt

Жорий йилнинг 20 ноябарь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-сонли шаҳар сил касалликлари касалхонасида даволанаётган В.Е. даволаниш хонасида ўзаро жанжал сабаб шу ерда даволанаётган В.Б.нинг бошига стул билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада В.Б. касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. В.Е. эса қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *