Тошкентдаги "СУВГЕО" илмий-текшириш институтида ёнғин чиқди

янв 15 / 2016

alt

Чилонзор тумани ёнғин хавфсизлиги бўлимининг UZ24 га маълум қилишича, ёнғин соат 15:11 да бошланган. Ҳозирда ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф этилмоқда.

Ёнғин сабаблари ҳали маълум эмас, шунингдек, жабрланганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ.

UZ24 таҳририятига ёнғин “СУВГЕО” илмий-текшириш институтида эмас, мебель цехи биносида чиққани ҳақида хабар келди. Чилонзор тумани ёнғин хавфсизлиги бўлимига қайта қўнғироқ қилганимизда, навбатчи чақирув айнан “СУВГЕО” биносидан келганини айтди.

101 ёнғин хавфсизлиги хизмати эса ҳали аниқ маълумот йўқлигини маълум қилмоқда.

Хабар янгиланмоқда

Фото: “Водители Ташкента”/Facebook

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *