Тошкентдан Урганч ва Самарқандга қўшимча поезд қатнайди

авг 09 / 2019

alt

Қурбон ҳайити байрами кунлари пойтахтдан Урганч ва Самарқандга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади, деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.
 
Тошкент – Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556 – сонли қўшимча поезд 9, 11, 13 - август кунлари Тошкент жанубий вокзалидан кундузи соат 14:22 да, Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд 10,12,14 - август кунлари Урганч вокзалидан эрталаб соат 10:10 да жўнайди.
 
Шунингдек, 9 августдан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли “AFROSIYOB” поезди қатнови йўлга қўйилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *