"Тошшаҳартрансхизмат" АК "WiFi-BUS" лойиҳаси синовининг дастлабки босқичи муваффақиятли ўтганини маълум қилди

фев 15 / 2016

alt

«WiFi-BUS» лойиҳаси доирасида 14-йўналишдаги тўртта автобус синов режимида интернет-ускуналар билан жиҳозланди.

Синовнинг дастлабки босқичи муваффақиятли кечди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад интернет тармоғига уланиш параметрларини текширишдан иборат бўлди, деб хабар қилади «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати.

Хабарга кўра, жорий йилнинг февраль - март ойида якуний синовларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Синовларнинг муваффақиятли натижаларидан сўнг лойиҳа тўлиқ кўламда ишга туширилади. «WiFi-BUS» ларда йўловчиларига бепул интернетдан фойдаланиши имконияти яратилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *