"Тошшаҳартрансхизмат": Эски автобуслардан воз кечилмайди, ҳаракати вақтинча чекланади

окт 15 / 2018

 

– 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган автобуслар чуқурлаштирилган техник кўрикдан ўтказилади

alt

“Тошшаҳартрансхизмат” раҳбарияти томонидан 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган ва энг кўп масофа босиб ўтган автобусларни йўналишларга чиқармаслик ҳақида қабул қилинган қарор ОАВда турлича талқин этилмоқда. Мазкур қарорда гап эски автобуслардан батамом воз кечиш ҳақида бораётгани йўқ, дея маълум қилади АЖ ахборот хизмати. 

Уларнинг ҳаракати вақтинча чекланиб, чуқурлаштирилган техник кўрикдан ўтказилади. Текширувлар давомида автобуслар орасида капитал таъмирга муҳтож транспортлар ҳам аниқланиши мумкин. Бу рақам албатта, саноқли бўлади. Бироқ, асосий автобуслар мутахассислар томонидан қисқа фурсатда чуқур техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларга барҳам берилиб яна улардан фойдаланиланиш давом эттирилади. 

13-14 октябрь — шанба ва якшанба кунлари автосарой ва таъмирлаш корхоналарида ишлар уч сменада (кеча-кундуз) ташкил этилиб, эски автобусларнинг асосий қисми текширувдан ўтказилиб, аниқланган носозликлар баратараф этилмоқда. 

Шу асосда ҳафтанинг бошидан имкон даражасида автобуслар жадвалида муаммолар бўлмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Бугун ҳаракатдаги автобусларнинг ўртача ёши 9-10 йилни ташкил этаётгани сўнгги пайтлардаги кўнгилсизликларга сабаб бўлмоқда. Шунга қарамай, автобусларга максимал даражада сервис хизматлари кўрсатилмоқда. Режадаги янги автобусларнинг келиши транспорт билан боғлиқ муаммоларнинг босқичма-босқич барҳам топишига олиб келади, дейилади хабарда. 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти бундай тушунмовчилик ва ноқулайлик учун пойтахт аҳли ва йўловчилардан яна бир карра узр сўрайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *