"Транспорт ва Логистика – Trans Uzbekistan 2018" кўргазмасида бир қанча хорижий вакиллар иштирок этишди

ноя 14 / 2018

– Унда Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Литва, Латвия, Туркия, Россия, Туркманистон ва мамлакатимизнинг 40 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда

alt

Пойтахтимизда “Транспорт ва Логистика – Trans Uzbekistan 2018” 15-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Унда Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Литва, Латвия, Туркия, Россия, Туркманистон ва мамлакатимизнинг 40 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда. Унда транспорт- логистика хизматлари, ҳаракатдаги поездлар ва темир йўл инфратузилмаси, авто эҳтиёт қисмлари, тижорат транспорти, ҳаракатлар хавфсизлиги ҳамда тегишли хизматлар тақдим этилди.

alt

Маълумки, маҳсулотларнинг импорт ва экспорт қилинишида юк ташиш ва логистиканинг ўрни беқиёс. Бу борада “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса темир йўл транспортига бўлган ишончни янада оширади. Шу боис халқаро тадбирда бир йўла тармоқнинг “Йўлрефтранс” акциядорлик жамияти, “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзбектемирйўлэкспедиция” унитар корхоналари фаол қатнашди.

Эътиборлиси, мазкур анаънавий кўргазмада илк бор Туркманистондан Туркманбоши халқаро денгиз порти, Россиянинг Бирлашган вагонлар компанияси, Қозоғистоннинг Tengri Logistics, Petrochemical Transportation Company вакиллари иштирок этишди. Улар логистика марказлари имкониятлар ҳақида барчага маълумотлар берилди.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *