• Бугун: Пайшанба, ноябр 22, 2018

Спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлимига сабаб бўлган жанжалнинг видеоси эълон қилинди

авг 11 / 2018

alt

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Аурум 898» тунги клуби олдида спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлимига сабаб бўлган жанжал тасвирланган видео жойлаштирилди.  

Ҳодиса 8 августдан 9 августга ўтар кечаси тахминан соат 00:25 ларда содир бўлган. ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, 25 ёшли Жамшид Кенжаев пичоқ билан муассасага киришга уринган. Қўриқчилар бунга йўл қўймагани учун Жамшид улардан бирига пичоқ билан зарба берган. Сўнг меҳмонлар ва қўриқчилар ўртасида жанжал чиққан. Натижада Жамшид кўплаб тан жароҳати олган ва жароҳатлари сабаб 9 август куни эрталаб шифохонада вафот этган.

Жамшидга тан жароҳатлари етказишда айбланиб, муассасанинг уч нафар ходими ҳибсга олинган. Улар – 24 ёшли Саидазим К., 29 ёшли Шодали К. ва 26 ёшли Жаҳонгир Я. Клуб қўриқчиси бўлиб ишловчи, ҳодисанинг икки нафар иштирокчиси 41 ёшли Шерали И. ва Абдурасул М. олган жароҳатлари натижасида шифохонада қолмоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *

Мулоҳазалар