"Туркистон" саройида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

янв 13 / 2016

alt

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг байрам табригини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Қ.Бердиев ўқиб эшиттирди.

Бу йил Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида нишонланмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан ҳарбий қисм ва бўлинмаларда, барча вилоятларда, олис қишлоқ ва маҳаллаларда учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

alt

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 12 январда қабул қилинган фармонига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Йиғилишда уларга Ватанимизнинг ана шу юксак мукофотлари топширилди.

«Энг илғор олий ҳарбий таълим муассасаси», «Энг илғор Сержантлар тайёрлаш мактаби», «Энг илғор мудофаа ишлари бошқармаси» танлови ғолиблари эълон қилиниб, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Тантанали маросимда таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар ижросида катта байрам концерти намойиш этилди.

Манба ва фото: ЎзА

  • Мехмон
    14 янвuary 2016, 15:02

    ОМАД сизларга Озодбек ва Гулсанам. Ўзбекистонда 2 та йўналиш бор биринчиси СПОРТ иккинчиси Санъат йўналиши, шуларни биринчига чиқариш барчамизнинг бурчимиз. Сиздан илтимос Жонли ижрони кучайтиринг.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *