Турмуш ўртоғи билан аразлашиб қолган аёл ўз уйига ўғирликка тушди

фев 13 / 2019

alt

Очилмаган жиноятларни фош этиш борасида ўтказилаётган қидирув-суриштирув тадбирлари давомида 2016 йилнинг 24 июль куни Ромитан туманида содир этилган ўғрилик жинояти фош этилди, деб хабар берди Бухоро ИИБ.

Жумладан, Ромитан туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган А. исмли фуқаро туман ИИБга ариза орқали мурожаат қилиб, 2016 йил 23 июль кунидан 24 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс уйида ҳеч ким бўлмаганлигидан фойдаланиб, яшаш хонасига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонадаги шкаф ичидан 100 АҚШ доллари ва 900.000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганлигини билдирган эди.

Суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг турмуш ўртоғи, шу манзилда яшовчи, 1987 йилда туғилган Н. содир қилганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, бу вақтда эр-хотин ўзаро келишмай юрганликлари сабабли, хотини эридан яширин равишда ушбу буюмларни чиқариб сотган.

ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *