Қалбаки тавсиянома билан 200 млн. сўм имтиёзли кредит олингани аниқланди

ноя 09 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Т.Х. имтиёзли кредит олиш мақсадида ноқонуний ишга қўл ўрди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Тадбиркор туман хотин-қизлар кўмитаси томонидан берилиши лозим бўлган тавсияномани қалбакилаштириб, ушбу тавсияномани “Халқ банки”нинг Қўрғонтепа филиалига тақдим этиб, 200 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини олишга эришганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *