"Қамчиқ" довонида 3 та машина хандакка тушиб кетди

дек 25 / 2019

alt

Бугун, 25 декабрь куни соат 12:40 да “Қамчиқ” довонида Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент– Ўш” автомобил йўлининг 247 км.да “Тошкент - Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Кобалт”, “Спарк” ҳамда “Ластти” русумли автомашиналар ҳайдовчилар бошқарувни йўқотганлиги сабабли йўл четидаги хандакка тушиб кетган, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

alt

Мазкур ҳодисада хеч ким тан жароҳат олмаган. Воқеа жойига 11-назорат гуруҳи қутқарувчиси хизматчи Д.Султонов ва “Қамчиқ” навбатчилик масканидан кичик сержант Й.Махметов бошчилигида 5 нафар қутқарувчи етиб борган. Қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситаларининг ҳайдовчи ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилиб, автомашиналар хандакдан чиқарилган.

alt

Бундан ташқари, соат 13:00 да яна бир йўл транспорт  ҳодисаси рўй берган. Унда Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент– Ўш” автомабил йўлининг 247 км.да “Тошкент - Водий” йўналишида ҳаракатланиб келган “Нехиа” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган “МАН” русумли КДМ (туз-қум сепадиган машина) юк автомашинасининг ортидан келиб урилган.

Бунинг натижасида, “Нехиа” автомашинасида 3 нафар йўловчилар турли даражада тан жарҳатини олишган. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *