Қандай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин?

сен 07 / 2019

alt

“Правда Востока” портали қонунчиликка кўра, қандай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Қонунчиликка кўра:

- шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;

- агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

- агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

- агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

- агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши мумкин.

Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида 30 кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича 1150 кишилик рўйхат эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушбу рўйхатдаги фуқаролар Ўзбекистондан хорижга доимий яшашга уч йилдан ортиқ вақт олдин чиқиб кетган бўлиб, ҳозирга қадар консуллик ҳисобига турмаган. Шу муносабат билан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаги шахсларга нисбатан уларнинг фуқаролигини олиб ташлашни расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.